إعدادات العرض
Инсонлар "Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расулидир" деб гувоҳлик бериб, намозни адо этмагунларича ва закотни бермагунларича
Инсонлар "Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расулидир" деб гувоҳлик бериб, намозни адо этмагунларича ва закотни бермагунларича
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Инсонлар "Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расулидир" деб гувоҳлик бериб, намозни адо этмагунларича ва закотни бермагунларича, улар билан жанг қилишга буюрилдим. Агар одамлар юқоридагиларга амал қилсалар, мендан қонлари ва молларини омон сақлаган бўладилар. Фақат Ислом ҳаққи бундан мустасно. Уларнинг ҳисоб-китоби эса Аллоҳ таолога ҳаволадир», – дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Hausa Kurdî Kiswahili Português සිංහල Svenska ગુજરાતી Yorùbá ئۇيغۇرچە Tiếng Việt پښتو অসমীয়া دری Кыргызча or नेपाली Čeština Română Nederlands Soomaali తెలుగు മലയാളം Српски Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Lietuvių Shqip Wolof Українська ქართული Moore Magyar Македонски Azərbaycan Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ አማርኛالشرح
Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни мушриклар билан: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга хақ маъбуд ҳам Унинг шериги ҳам йўқ ва Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг пайғамбари» деб гувоҳлик бермагунларича, ҳамда бу калима тақозо қилган куну тундаги беш маҳал намозни қоим ва фарз қилинган закотни ҳақдорларга бермагунларича урушишларини бюрганини хабар бердилар. Агар бу ишларни қилсалар Ислом уларни қоноарини ва молларини сақлайди. Ислом аҳкомлари тақозо қиладиган катта жарима ёки ўлимга лойиқ жиноят қилмагунларича ўлтириш мумкин эмас. Сўнгра Қиёмат куни Аллох ўзи ҳисоб китобларини қилади. Чунки Унинг ўзи уларни сирларини билади.فوائد الحديث
Аҳкомлар ишларнинг зоҳирига қараб ўлчанади. Сирлари эса, Аллоҳга хавола.
Тавҳидга даъват қилишнинг аҳамияти, даъватта биринчи шу билан бошланилади.
Бу ҳадис мушрикларни мажбурлаб динга олиб киришга далолат қилмайди, балки улар хоҳласалар динга кирадилар ёки жизя тўлайдилар. Иккаласидан ҳам бош тортсалар ва Исломга даъват қилишни ман қилсалар Ислом аҳкомлари асносида уруш қилинади.
التصنيفات
Ислом