إعدادات العرض
Мен сизларга бирор ишни айтмагунча, мендан ортиқча нарсаларни сўраманглар! Албатта, сизлардан олдин ўтган умматлар ўз пайғамбарларига кўп савол беришлари ва…
Мен сизларга бирор ишни айтмагунча, мендан ортиқча нарсаларни сўраманглар! Албатта, сизлардан олдин ўтган умматлар ўз пайғамбарларига кўп савол беришлари ва ихтилоф қилишлари сабабли ҳалок бўлганлар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен сизларга бирор ишни айтмагунча, мендан ортиқча нарсаларни сўраманглар! Албатта, сизлардан олдин ўтган умматлар ўз пайғамбарларига кўп савол беришлари ва ихтилоф қилишлари сабабли ҳалок бўлганлар. Шундай экан, агар мен сизларни бирор нарсадан қайтарсам, ундан тийилинглар. Агар бирор ишга буюрсам, қодир бўлганингизча бажаринглар», — дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Hausa Kurdî Português සිංහල دری অসমীয়া Tiếng Việt Svenska Yorùbá Кыргызча Kiswahili ગુજરાતી नेपाली Română മലയാളം Nederlands తెలుగు پښتو Soomaali Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Српски Moore ქართული Čeština Magyar Українська Македонски Lietuvių Azərbaycan Wolof አማርኛ Malagasy Oromoo ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀ ភាសាខ្មែរ தமிழ்الشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаръий аҳкомлар уч хил бўлишини зикр қилдилар: буюрилган, қайтарилган ва сукут қилинган нарсалар. Биринчи: шариат ҳукм чиқармаган масалалар. Яъни, бирор нарсанинг ҳалол ёки ҳаромлиги ҳақида очиқ ҳукм йўқ. Агар шариат бирор нарса ҳақида ҳукм айтмаган бўлса, у нарса аслида вожиб саналмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида ҳали ҳукми нозил бўлмаган нарса ҳақида сўраш мумкин эмас бўлган. Чунки у ҳақида сўрашлик билан вожиб ёки ҳаром қилиб қўйилиши хавфи бор эди. Аллоҳ таоло Ўз бандаларига раҳм қилиб бу нарсаларни ҳукмсиз қолдирган. Аммо пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг агар савол динга зарур бўлган масалани билиш учун фатво олиш ёки таълим мақсадида бўлса — у жоиз, балки, бажарилиши лозимдир. Аммо агар инкор қилинган ва қийинчиликка сабаб бўладиган бўлса, ҳадисдаги қайтарилган савол турига тушиб қолади. Чунки бу иш Бани Исроилда бўлган воқеага ўхшаш ҳолатга олиб бориши мумкин. Уларга «битта сигир сўйинглар» деб буюрилган вақтда қандай бўлишидан қатъий назар бирорта сигирни сўйиб қўйишганда етарли бўлар эди. Аммо улар қийинлаштирдилар ва Аллоҳ ҳам уларга қийин қилиб қўйди. Иккинчи: қайтарилган ишлар. Яъни, уни тарк этган одам савоб олади, қилган киши эса жазоланади. Шунинг учун уларнинг барчасидан тийилиш вожиб. Учинчиси – амр қилинган ишлар. Яъни, уни бажарган савоб олади, тарк этган эса жазоланади. Шунинг учун киши қодир бўлганча бажариши вожиб.فوائد الحديث
Энг зарур ва эҳтиёж сезилган ишлар билан машғул бўлиб, ҳозир лозим бўлмаган нарсаларни тарк этиш, ҳали рўй бермаган нарсалар ҳақида савол бериб овора бўлмаслик керак.
Масалаларни мураккаблаштирувчи, шубҳалар эшигини очиб, кўп ихтилофларга олиб бориши мумкин бўлган савол бериш ҳаром.
Барча ман этилган ишларни тарк этиш буюрулган. Чунки уларни тарк этишда машаққат йўқ. Шунинг учун ҳам улар ҳақидаги наҳий умумий бўлган.
Қилиниши буюрилган ишларни эса қодир бўлгунча бажариш керак. Чунки уни бажаришда машаққат бўлиши ёки одам унга ожиз қолиши мумкин. Шу сабабли уларни бажариш кишининг қудратига яраша бўлади.
Кўп савол беришдан қайтарилган бўлиб, уламолар саволни икки турга бўлишган:
Биринчи тур – дин ишларида зарур бўлган нарсаларни ўргатиш мақсадида бериладиган савол. Шариатимиз бундай савол турларини беришга буюрган бўлиб, саҳобаларнинг саволлари ҳам шу турдан эди.
Иккинчи тури – инжиқлик ва қийинчиликка асосланган савол. Бундай савол туридан қайтарилган.
Аввалги умматларда бўлганидек, умматни ўз пайғамбарига хилоф қилишдан огоҳлантириш.
Кераксиз нарсалар ҳақида кўп савол бериш ва пайғамбарлар билан тортишиш ҳалокат сабабидир. Айниқса, Аллоҳдан ўзгадан ҳеч ким билмайдиган ғайбий масалалар ва қиёмат кунининг ҳолатлари каби етиб бўлмайдиган ишлар шу бобдан.
Қийин ва мураккаб масалалар ҳақида савол беришдан қайтарилган.
Авзоий айтган: «Аллоҳ бир бандасини илм баракасидан маҳрум қилмоқчи бўлса, унинг тилига хато ва ноўрин сўзларни солиб қўяди. Мен уларнинг илмлари жуда оз эканини кўрдим».
Ибн Ваҳб айтган: «Маликнинг шундай деганини эшитдим: “Илм ҳақида мунозара ва тортишиш одам қалбидан илм нурани олиб қўяди”».