إعدادات العرض
Фарзларни ўз аҳлига беринглар, ортиб қолгани эса энг яқин эркак кишигадир», – дедилар
Фарзларни ўз аҳлига беринглар, ортиб қолгани эса энг яқин эркак кишигадир», – дедилар
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарзларни ўз аҳлига беринглар, ортиб қолгани эса энг яқин эркак кишигадир», – дедилар.
[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Bahasa Indonesia Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Hausa Português Русский Македонски नेपाली دری پښتو ગુજરાતી ភាសាខ្មែរ Shqip Українська Čeština Српски Kurdî ქართული Magyar ਪੰਜਾਬੀ Kiswahili ಕನ್ನಡ മലയാളം тоҷикӣ kmr සිංහල తెలుగు தமிழ்الشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам меъросни тақсимлаётганларни Аллоҳ хоҳлагандай, шариат асосида одил равишда тақсимлашга буюрдилар. Аллоҳ белгилаб берган фарз эгаларига ўз ҳиссаларини берсин. Ҳиссалар – учдан икки, учдан бир, олтидан бир, ярим, тўртдан бир ва саккиздан бир бўлиб бўлинади. Бўлиниб битгач қолгани маййитга энг яқин эркакларга берилади ва уни «Асоба» деб номлайдилар.فوائد الحديث
Ҳадис меросни бўлишдаги қоида.
Меросни тақсимлаш фарз эгаларидан (белгиланган улуш соҳибларидан) бошлаш билан амалга оширилади.
Фарзлардан кейин қолган нарса «Асобага» тегишлидир.
Аввало энг яқинни сўнгра ундан кейингисини муқаддам (устун) қўйиш лозим. Шунинг учун, ота каби яқин «Асоба» мавжуд бўлганда, амаки каби узоқ «Асоба» мерос олмайди.
Агар фарзлар (белгиланган улушлар) меъросни тўлиқ эгалласа, яъни, ундан ҳеч нарса қолмаса, «Асобага» ҳеч нарса берилмайди.
التصنيفات
Асаба